Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Муслима парламент аъзоси

Муслима парламент аъзоси

Испаниянинг Каталониясида ўтказилган минтақавий сайлов натижаларига кўра парламентга илк бора муслима сайланди.

Асли Марокашдан бўлган 36 яшар Нажат Дриуиш “Сўл республикачилар” партиясидан рўйхат бўйича 10-рақам остида парламентга аъзо бўлди.

Дриуиш – икки фарзанднинг онаси ва жамиятга интеграциялашув бўйича ижтимоий масалаларга ихтисослашган шаҳар кенгаши аъзоси ҳамдир, хабар беради Morocco World Newsга таянган ҳолда IslamNews.

“Бизга рисоладагидек фуқаро бўлиш учун ўқиш керак дейишди ва биз таълим олдик. Кейин жамият ҳаётида иштирок этиш керак дейилди, биз буни ҳам амалга оширдик. Демак, муаммо нимада экан?” – дейди Нажат тизимли равишда испан жамиятида дуч келинаётган исломофобия муаммоси ҳақида. “Фарзандларим боболари ва бувилари бошидан кечирганларининг ярмисини ҳам кўришларини истамайман”, – қўшимча қилади у.

Таъкидлаш жоизки, Каталониядаги мусулмонларнинг сони 515 000 нафарни ташкил этиб, бу минтақа умумий аҳолисининг 6,8 % демакдир.