Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Муслима – келажак муҳандиси

Муслима – келажак муҳандиси

Ойша Субаши Эржиес университетининг (Туркия) Муҳандислик факультетининг Ишлаб чиқариш дизайни ва муҳандислик бўлими сўнгги босқич талабаси. e-NABLE ҳаракатидан илҳомланган муслима ҳамфикр талабалар билан бирга бепул бионик протезлар тайёрлаш бўйича лойиҳани ташкил этишга қарор қилди.

e-NABLE – бу кўнгиллилар жамияти бўлиб, улар ўз ғоялари орқали 3D-принтерда тайёрланган ишлари билан муҳтожларга унчалик қиммат бўлмаган протезларга эга бўлиш учун кўмаклашадилар. Қўлнинг энг оддий протези камида 25000 доллар туради. 3D-принтерда чоп этилгани эса бор-йўғи 100 доллар қийматга эга.

Бу лойиҳадан хабар топган шу университетнинг Тасвирий санъат факультетининг ҳайкалтарошлик бўлими талабаси – ўзи ҳам ногирон – Бушра Акдениз дўстлари ёрдамида лойдан ўнг қўлининг ҳайкалини ясади ва муҳандислик факультети талабаларига унинг асосида протез тайёрлашлари учун берди.

Ойшанинг айтишича, бионик протез ўта қиммат бўлганлиги сабабли унга муҳтожларнинг кўпчилиги уни сотиб олиш имконига эга эмас. Улар ўз лойиҳалари билан инсонларга манфаат келтиришмоқчи, ёрдам беришмоқчи.

“Гуруҳимизда электроника, мехатроника факультетидан талабалар ҳам бор. Улар протезнинг асосини тайёрлашди. Муҳандислик ва ишлаб чиқариш дизайни фвкультети талабалари эса сунъий қўлнинг кўринишини, яъни дизайнини ишлаб чиқишди. Одатий бионик протезлар енгил ва мустаҳкам металлдан тайёрланади, бу жуда ҳам қимматбаҳо металл ҳисобланади. Биз эса бунинг учун PL пластигидан фойдаландик. Қисмларини эса 3D-принтерда чоп этдик. PL – бу одам организми учун зарар келтирмайдиган пластикдир”, – дейди у.

Муслима муҳандиснинг сўзларига кўра, бионик протез устидаги ишлар охирлаб қолган, лекин унинг устки қисмини қоплайдиган нархи қиммат материалга эҳтиёжлари бор. Шу сабабли лойиҳа моддий кўмак изламоқда.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan