Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Муслима ҳижобга бўлган ҳуқуқини суд тартибида таъминлади

Муслима ҳижобга бўлган ҳуқуқини суд тартибида таъминлади

Канадалик муслима Рания ал-Аллул судда ҳижобда иштирок этишга эришди. Илгарироқ уни бош кийими сабаб суд залидан чиқариб юборишган эди. У Квебек судига шахсий автомашинаси билан боғлиқ даъвоси юзасидан ташриф буюрганида судья Элиана Маренго муслимани кўриб, ундан рўмолини ечиб ташлашни талаб қилган эди. У рўмолни қора кўзойнак ва шляпа сингари бир буюм санаб, шундай қилишга буюрган. Муслима адолатга эришишга қарор қилди ва шу юзасидан апелляция судига мурожаат қилди.

Апелляция судининг уч нафар вакили ҳамкасблари Элиана Маренго Раниянинг диний эътиқод эркинлигини намойиш этишга йўл қўймаган деб топиб, бир овоздан муслима суд залида ҳижобда иштирок этиши мумкин деб қарор қабул қилишди. Бу ҳақда Tribuneга асосланган ҳолда IslamNews хабар беради.