Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Муслима IT-йил аёли бўлди

Муслима IT-йил аёли бўлди

Швецияда Microsoftнинг “2019 йилнинг информацион технологиялар соҳасидаги йил аёли” мукофоти эфиопиялик 21 яшар талаба қиз Эбтисам Муҳаммадсолиҳга берилди. Бу мукофот 17 йилдан бери топшириб келинади. Microsoft сайтида айтилишича, унинг мақсади ёш қизларни информацион технологиялар соҳасида таълим олишга кўпроқ жалб қилиш ҳисобланади. Технологиялар ва тадбиркорлик – аёлларнинг фаолияти кам учраётган соҳалардир. Шунинг учун Microsoft кўпроқ иқтидорли қизларни аниқлашни мақсад қилган.

“2019 йилнинг информацион технологиялар соҳасидаги йил аёли” бўлиш билан биргаликда Эбтисам Microsoftнинг IT соҳасидаги талабалар учун элчиси ҳам ҳисобланади.

Эбтисам мукофот билан тақдирланганлигидан жуда мамнун эканлигини таъкидлади. У Швецияга Эфиопиядан 4 йил илгари келган. У бошқа давлатда туғилган қизлар ҳам шундай мукофотларни қўлга киритиши мумкинлиги жуда қувонарли ҳолат эканлигига алоҳида урғу берди.

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan