Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Муслима илк бора Қуръон матнини ипакка кўчирди

Муслима илк бора Қуръон матнини ипакка кўчирди

Жуда кўплаб санъат асарларида Ислом ҳаттотлигининг гўзаллиги ва мукаммалиги ўз аксини топган. Навбатдаги ҳаттотлик санъатининг ажойиб намунаси азарбайжонлик ижодкор ва декоратор 33 ёшли Тунзала Муҳаммадзоданинг иши бўлди. Муслима 3 йил мобайнида Қуръони Карим оятларини майин қора ипак матосига кўчириб чиқди. Натижада, муслиманинг вафодорлиги ва сабрлилигини исботловчи бетакрор Қуръон мусхафи намунаси пайдо бўлди.

Муҳаммадзода Қуръон матни бир неча хил материалларга кўчирилганлиги, лекин бу борада ипакдан фойдаланилмаганлиги ҳақида хабар топгач, ўз лойиҳаси устида иш бошлади. Қуръонни ипакка кўчирган илк ҳунарманд бўлиш истаги уни қаттиқ ишлашга ундади. Тунзаланинг таъкидлашича, унинг иши Ислом қоидаларига зид эмас, чунки ипак Қуръонда номи келган матолардандир.

Қуръони Каримнинг ажойиб нусхаси учун 50 метр ипак матоси сарфланди. Шунингдек, саҳифаларни безатиш учун бир ярим литрдан тилла ва кумуш ранг сиёҳлар кетди. Қуръон матни учун Туркия дин ишлари бошқармаси (Диёнат) томонидан нашр этилган Мусхаф асос бўлди.

Муҳаммадзода ўзининг иши ҳақида шундай дейди: “Мен фақат қўл меҳнатидан фойдаландим. Акам жуда катта ёрдам берди. Ҳаммаси бўлиб уч йил вақт кетди. Ипак Қуръон 614 саҳифадан иборат. Бошлаган ишимни тугата олганимдан жуда ҳам мамнунман. Бунинг учун Аллоҳга беҳисоб ҳамдлар айтаман”.

Муҳаммадзода Қуръони Каримнинг ушбу гўзал ва бетакрор намунасини Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғанга совға қилишга қарор қилди ва у бу бебаҳо туҳфани ўта мамнуният ва чексиз миннатдорчилик билан қабул қилди.

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan