Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / МУСЛИМА ФИГУРАЧИ ОЛИМПИАДА ЎЙИНЛАРИДА ҒОЛИБ БЎЛМОҚЧИ

МУСЛИМА ФИГУРАЧИ ОЛИМПИАДА ЎЙИНЛАРИДА ҒОЛИБ БЎЛМОҚЧИ

БААнинг биринчи фигурачиси Захра Лари Оберстдорфдаги “челленж” халқаро турнирида иштирок этади. Спортчи муслима Пхёнчхандаги Олимпиада ўйинларига йўлланмани қўлга киритишни мақсад қилган.

“Мен ҳар куни музда жуда кўп шуғулланаяпман. Менинг орзуим бор ва уни рўёбга чиқиши учун бор имкониятларимни ишга соламан”, – дейди муслима.

Агарда “муз маликаси” Олимпиадага йўлланмани қўлга кирита олса, бошқа ислом қоидаларига кўра кийиниб, спорт ўйинларида иштирок этиб, ғолиб бўлган муслима – спортчиларнинг йўлини давом эттирган бўлади.