Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Муслима – дунёнинг энг нуфузли аёллари 20лигидан ўрин эгаллади

Муслима – дунёнинг энг нуфузли аёллари 20лигидан ўрин эгаллади

Илхан Омар Timeнинг фикрига кўра дунёдаги энг нуфузли аёллар йигирматалигидан ўрин эгаллади. У ушбу рўйхатдан жой эгаллаган ягона муслимадир.

34 ёшли Илхан АҚШ Конгрессининг аъзоси бўлган биринчи муслима бўлганлиги сабабли машҳурликка эришди. Аҳамиятлиси шундаки, у Конгресс қоидаларига кўра қўлини Инжилга қўйиб эмас, Қуръони Каримга қўйиб қасамёд қабул қилди.

Омар асли Сомалидан, мамлакатидаги фуқаролик уруши туфайли бошпана қидириб, АҚШга келиб қолди. Дастлаб, у деярли 5 йил давомида қочоқлар лагерида яшади, кейин эса Американинг Сидар-Риверсайд шаҳрига кўчиб ўтди. Тиришқоқлиги сабаб яхши таълим олди. Ҳозирги кунда муслима Аёллар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш марказининг сиёсий ташаббусларига раҳбарлик қилади. Уни Американинг йирик ташкилотлари – Америка мусулмонлари жамияти, Миннисота штатининг америка – ислом муносабатлари кенгаши, шунингдек, йигирмадан ортиқ мусулмон ташкилотлари қўллаб – қувватлашади.