Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Муслима дастурчи Apple фойдаланувчиларини фожиадан қутқариб қолди

Муслима дастурчи Apple фойдаланувчиларини фожиадан қутқариб қолди

Apple корпорацияси асли саудиялик муслима юқори касбий малакага эга эканлигини эътироф этди. Гап шундаки, у хавфсизлик тизимида техник камчиликни аниқлади.

Фотима ал-Харбий – Калифорния университети аспиранти, ёш дастурчи. У хавфсизлик тизимида аниқлаган носозликни Apple корпорациясига хабар қилди, ўз навбатида, компания ўзининг расмий сайтида буни эълон қилди.

“Мен аниқлаган муаммо хакерларга (тизим бузғунчилари) браузерга қийинчиликсиз кириб, қурбонни хавфсиз сайт сифатида фойдаланишга ишонтира олишига имкон берарди”, – дейди муслима мутахассис, хабар беради IslamNews. Асли Жиддалик муслима айни пайтда Калифорнияда диссертациясини ҳимоя қилиш ва Appleнинг Ахборот технологиялари эксперти рўйхатига кириш арафасида, бу эса унинг касбий ривожида жуда аҳамиятлидир.