Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Муслима Аллоҳ таолога берган ваъдасининг устидан чиқмоқда

Муслима Аллоҳ таолога берган ваъдасининг устидан чиқмоқда

Доғистонлик муслима Мадинат Шахбулатова еттинчи ногирон болани ўз тарбиясига олди. Қизалоқ унга қадар Астрахан ота – она ғамхўрлигидан четда қолган болаларга ёрдам кўрсатиш  марказида эди. Мадинат бунгача ўз қарамоғига олган 6 нафар болакай ҳам ўша ерда яшаган. Мадинатнинг ўша фарзандлари айнан мана шу қизалоқни олиб келишини илтимос қилишган экан.

Шахбулатова ногирон болаларни 2016 йилнинг декабридан бошлаб фарзандликка ола бошлади. Муслима бу иши билан ярадор ўғлини қутқараётган пайтида Аллоҳ таолога берган ваъдасини бажармоқда.

Махачкаланинг Киров тумани Васийлик ва ҳомийлик бўлими бошлиғи Ума Мусаеванинг таъкидлашича, Мадинатнинг уйида асраб олинган болалар учун керакли барча шароитлар ташкил этилган. “Ҳар бирининг ўз ётоқ жойи, ўқиш ва дарс тайёрлаш учун шароити, ўйнаш учун етарли жой ва ўйинчоқлари бор, ривожланиши учун керакли бўлган муҳит яратилган. Бундан ташқари, Юқори технологиялар тиббиёт марказида ва Доғистон давлат стоматология университетида барча болаларга текин тиббий хизмат кўрсатилади”, – қўшимча қилади у.