Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Фото / «Мўмин жиноятчи бўлиши мумкин эмас»

«Мўмин жиноятчи бўлиши мумкин эмас»

Куни кеча Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла Турматов. Тошкент вилоятининг Пискент туманидаги “Пискент” жоме масжидида бўлаётган хатми Қуръон кечасида қатнашдилар. Мазкур кечада амру маъруфлари билан иштирок этиб, “Пискент” жоме масжиди намозхонларини руҳига маънавий озуқа улашиб, уларни хушнуд этдилар.

Сўз аввалида Хайруллоҳ домла намозхонларга, ихлосли мусулмонларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг саломларини ва дуои хайрларини етказдилар.

Шундан сўнг, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Рамазон (ойи) келгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Дарҳақиқат, сизларга Рамазон, муборак ой келди. Аллоҳ сизларга унинг рўзасини фарз қилди. Унда жаннат эшиклари очилади ва унда жаҳаннам эшиклари ёпилади. Унда шайтонлар кишанланади. Унда минг ойдан яхшироқ кеча бор. Ким у кечанинг яхшилигидан маҳрум қилинса, батаҳқиҳ маҳрум қилинибди”, дедилар”. Имом Аҳмад ривоят қилган.

Юқоридаги ҳадисда Рамазон улуғ имкониятлар, бениҳоя ажру савоблар, банданинг номаи аъмолини солиҳ амаллар, савобли ишлар билан тўлдирадиган фурсат эканлиги таъкидланмоқда. Айнан мана шу жиҳат ҳар бир мўмин-мусулмон қалбида Рамазонга бўлган иштиёқ ва умиднинг ортишига сабаб бўлиши, шунинг учун ҳар бир инсон ўзидаги камчиликларга барҳам беришлари керак бўлади.

Афсуски Азизлар, бу йилги Рамазон ойида Тошкент вилоятимизда бошқа ойларга нисбатан жиноятлар сони рекорд даражада содир бўлди, бу жиноятларни бошқа дин вакиллари, бошқа миллат вакиллари қилибди, дейилганида қанийди. Рамазон ойи бошланганидан буён кундалик ахборотларни ижтимоий тармоқларни кузатар эканман, Тошкент вилоятида бир киши 34 милион сўм пулни ўғирлабди, чегарадан наркотиклар олиб ўтибди, бир қанча ҳайдовчиларимиз маст ҳолда автамабил бошқариб автоҳалокатлар  содир этибди, фалонча одам ўз жонига қасд қилибди, энг ачинарлиси вахший қотилликлар ҳам юз бериб улгурди. Биз қандай кунларда қандай холатларда яшаяпмиз буларни исмини эшитсак ўзбек мусулмон қиёфадош исмлар. Юрак йиғлайди, вужудимиз жунбушга келади. Бизларга нима бўлди алҳамдулиллаҳ масжидларимиз очиқ бўлса, мадрасаларимиз сони кўпаётган бўлса, телевидение каналларимизда бир неча диний-маърифий кўрсатувлар қўйилаёган бўлса, бунча журъат бунча жиноят қаердан келяпти, уларнику жохил, диндан бехабар десак, бизга нима бўлган, ахир улар ҳам бизни диндошларимиз, ватандошларимиз эмасми, уларга жим қараб турмаслигимиз керак. Азизлар ғафлатда қолмайлик бепарво, лоқайт мусулмонлардан бўлиб қолмайлик,  дея куйиниб дилдан сўзлаб, мусулмонларни огохликка хушёрликка даъват қилиб, сўз охирида йиғилган намозхонларни, вилоятимизни, юртимизни ҳаққига Аллоҳ таолодан хайрли дуоларни қилдилар. Иштирокчилар кўзлардаги ёшлар билан бундай неъматларга шукроналарини изҳор этиб, бу каби қалб қувончи, руҳ озуқаси бўлган тадбирларни ташкил этган мутасаддиларга миннатдорчилик билдирдилар.