Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Мукофот – Ҳажга бепул йўлланма

Мукофот – Ҳажга бепул йўлланма

22 ноябр куни Қозон шаҳрида қорилар мусобақаси ўтказилади. Унда Татаристон қозиликларида бўлиб ўтган саралаш босқичи ғолиблари иштирок этади. Эркаклар ўртасидаги мусобақа Россия ислом университети биносида, аёлларники эса «Әниләр» масжидида ўтказилади.

Иштирокчилар уч мезонга кўра баҳоланадилар: хотира, қироат ва тажвид.

Мусобақанинг энг аҳамиятли жиҳати шуки, унинг ғолибларига (эркаклардан 1 нафарига ва аёллардан 1 нафарига) бепул Ҳажга бориш йўлланмаси тақдим этилади.