Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Имомлар мухтожларга тиббий ниқоблар ва моддий ёрдам бердилар

Имомлар мухтожларга тиббий ниқоблар ва моддий ёрдам бердилар

Бугунги кунда коронавирусдан ер юзидаги кўплаб инсонлар азият чекмоқда. Гўзал юртимизни ҳам бу бало четлаб ўтаёгани йўқ. Телевидение, радио, интернет ва оммавий ахборот воситаларида шу мавзуга оид кўрсатувлар, эшиттиришлар, хабарлар бериб борилмоқда. Бу вирусга қарши халқимиз айни пайтда карантин ҳолатида. Бундай вазиятда ҳар бир киши уйда қолиб, иложи борича кўчага чиқмасликка мутасаддилар томонидан такрор ва такрор илтимос қилинмоқда. Айниқса , юртимиз имом хатиблари бошчилигида халқимизни ваҳимага тушмаслик, уларга руҳий кўмак ва инсонпарварлик ёрдамларини беришда жонбозлик кўрсатишмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 27-28 март кунлари Тошкент вилояти имом хатиблари яна бир савобли ишга қўл урдилар. Улар халқимизни бу балодан асраш мақсадида 13485 дона бепул тиббий ниқоблар ва қўлқоплар ҳамда эҳтиёжманд, кўмакка мухтож оилаларга 40 миллион сўмлик моддий ёрдам кўрсатдилар.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

Бас, албатта, қийинчилик билан осончилик бордир. Албатта, қийинчилик билан осончилик бордир. (Шарҳ сураси, 5-6-оятлар).

Демак, ҳозирги қийинчилик ҳолимиздан кейин яқин кунларда бизларни осончилик, яхшилик ва катта ютуқлар кутиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент вилояти имом хатиблари аввал ҳам халқимизга бепул тиббий ниқоблар ва кам таъмиланган оилаларга моддий ёрдам берган эдилар.