Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Муҳташам масжид

Муҳташам масжид

Ғарб мамлакатлари учун ноодатий бўлган, ниҳоятда гўзал ва муҳташам масжид Американинг Флорида штатидаги Орландо шаҳрида ўз фаолиятини бошлади. У АҚШнинг энг йирик масжидлари сафидан ўрин эгаллади. Унинг мармар ва ёғоч билан безанган биноси ҳашаматдорлиги жиҳатидан Яқин Шарқ мамлакатларининг масжидлари билан беллаша олади.

Orlando Sentinelнинг хабар беришича, масжид қурилиши учун маҳаллий мусулмон жамиятлари томонидан тўпланган 16 миллион долларга яқин маблағ сарфланди. Масжид етти йил давомида қуриб битказилди. Унинг полига ҳам муқаддас Макканинг полига ётқизилган Грециянинг Тассос оролидан келтирилган мармардан фойдаланилганлиги диққатга сазовордир. Ушбу муҳташам масжиднинг очилиши мусулмонлар томонидан хурсандчилик билан қарши олинди