Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / МУҲОЖИРЛАР ИСЛОМНИ ҚАБУЛ ҚИЛМОҚДА

МУҲОЖИРЛАР ИСЛОМНИ ҚАБУЛ ҚИЛМОҚДА

Уммон Дин ишлари вазирлиги томонидан берилган расмий маълумотларга кўра, султонликда охирги 3 ой мобайнида 158 киши исломни қабул қилган. Улар Уганда, Филиппин, Шри – Ланка ва Ҳиндистон фуқароларидир. Янги исломга кирганларнинг аксари араб мамлакатига ишлагани келиб, мусулмон маданияти билан тўқнаш келган аёллардир.

Филиппиндан келган Жубелин Алто бутун қалби билан муслима бўлишга қарор қилгунга қадар, исломни икки ой мобайнида ўрганган.

“Мен ислом менга янгича туйғуларни тақдим этаётганини англаб етдим. Мен ўрганганларимда енгиллик ва севинчни ҳис қилдим. Қуръон тиловат қилганимда ҳаяжондан худди сочларим ҳам ҳаракатга келгандай туюлди ва мен Аллоҳга ишонишимни бутун қалбим билан ҳис этдим”, – дея келтиради муслиманинг сўзларини IslamNews.