Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Муҳим асар тақдимоти

Муҳим асар тақдимоти

Шу йилнинг 2 май куни Чиноз туман Ҳокимлиги ташаббуси билан тумандаги 14-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабининг катта мажлислар залида, исломшунос олим Айдарбек Тулеповнинг “Интернетдаги таҳдидлардан ҳимоя” номли китобининг янги, тўлдирилган нашрининг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Ушбу тадбирга коллеж ва мактабларнинг педагог ходимлари ва ўқувчилари, маҳаллаларнинг диний-маърифий ва ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари ҳамда тумандаги имом-хатиблар таклиф этилди.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутахассиси И.Маърупов, Тошкент вилоят бош имом-хатиби Х.Турматов ва Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани бош имом-хатиби О.Исмоиловлар “Интернетдаги таҳдидлардан ҳимоя” китоби ҳақида йиғилганларга батафсил маълумот бердилар.

Тадбирда экстремистик оқимлар, Марказий Осиёга таҳдид солаётган жараёнлар ҳамда бугунги кунда тобора ривожланиб бораётган интернет олами, ундан фойдаланиш ва ундаги таҳдидлардан эҳтиёт бўлиш ҳақида иштирокчиларга керакли тавсия ва маслаҳатлар берилди.

Ижтимоий маънавий муҳитни соғломлаштиришда ушбу асарнинг ўрни, аҳамияти нақадар муҳимлиги маърузачилар томонидан тушунтирилди.

Иштирок этган барча тингловчиларга муаллифнинг ушбу асари совға қилинди.

    

Вакиллик матбуот хизмати