Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / МУҲАММАД СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ СУННАТИНИНГ ФОЙДАСИНИ ОЛИМЛАР ТАСДИҚЛАШДИ

МУҲАММАД СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ СУННАТИНИНГ ФОЙДАСИНИ ОЛИМЛАР ТАСДИҚЛАШДИ

Исломда бола туғилиши билан боғлиқ бир қанча анъаналар мавжуд. Улардан бири, пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига асосланган “тахник”дир. Бу янги туғилган чақалоқнинг танглайини хурмо билан кўтариб қўйиш маъносини англатади. Саҳиҳ ҳадислардан бирида айтилишича, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга янги туғилган чақалоқ олиб келинганда, “… уларга Аллоҳнинг марҳаматини сўрар ва чайналган хурмони танглайига текказиб қўярди” (Муслим). Исломдаги ҳар қандай кўрсатма ва тавсиянинг ўзига яраша ҳикмати бор, тахник ҳам бундан мустасно эмас. Охирги пайтларда жуда кўплаб илм – фан соҳалари ўз ихтироларига Қуръон ва Суннатда тасдиқ топишмоқда. Шундай қилиб, Британиянинг ВВС телеканалида экспертлар “янги туғилган чақалоқнинг танглайи  ва юзининг ички қисмига суртилган гел кўринишидаги шакарнинг муайян миқдори – муддатидан илгари туғилган чақалоқларда мия шикастланишининг олдини олувчи энг арзон ва самарали йўл” эканлигини тасдиқлаган кўрсатув узатилди. Тадқиқотларга кўра, муддатидан илгари туғилган ҳар ўнинчи чақалоқ гипогликемиядан, яъни қондаги шакар миқдорининг камлигидан азият чекади. Бу кўрсаткич лозим даражада тузатилмаса, гўдак мияси шикастланишига олиб келиши мумкин. Янги Зелландиялик тиббиётшунослар 242 та янги туғилган чақалоқларнинг қонини тадқиқ этишди ва уларга “гелли амалиёт” қўлланилди. Натижалар эса ҳайратланарли эди! Клиник текширувлар натижалари The Lancet нашрида эълон қилинди. Университетдаги тадқиқот гуруҳи раҳбари, профессор Жейн Хардингнинг сўзларига кўра, декстроза (д-глюкоза) гел ёрдамидаги муолажа 1 фунт ҳам турмайди ва гўдакка глюкозани томизғич орқали киритгандан кўра анчагина осон амалга оширилади.

“Муддатидан илгари туғилган чақалоқларни кўп овқатлантириш гипогликемияда кафолатли ҳисобланмайди, шунинг учун ҳам уларнинг кўпчилигига қўшимча равишда глюкоза қилинади”. Бундан ташқари, тадқиқотлар кўрсатишича, декстроз гелни қўллаш гипогликемияси бор чақалоқларга кўп овқатлантиришдан кўра яхшироқ таъсир кўрсатади. Лондон Университет коллежи қошидаги Аёл саломатлиги институтидан Нейл Марлоунинг фикрига кўра, кам ҳарж ва илмий жиҳатдан исботланган декстроз гел билан даволаш тиббиёт ходимлари томонидан албатта қўлланилиши лозим.