Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақидаги кўргазма Европа бўйлаб саёҳат қилмоқда

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақидаги кўргазма Европа бўйлаб саёҳат қилмоқда

Австрия пойтахтидаги Абу Ҳанифа Ислом марказида илгарироқ Европанинг бир қатор шаҳарларида ўтказилган “Муҳаммад пайғамбар билан танишишни хоҳлайсизми?” деб номланган кўргазма ташкил этилди. Кўргазма мусулмонлар билан бир қаторда, туб австрияликларда ҳам катта қизиқиш уйғотди, дея хабар беради Milat Gazetesi.

Тадбир ташкилотчиси, Абу Ҳанифа номидаги Ислом маркази раҳбари Фуад Фархотбеговичнинг сўзларига кўра, кўргазма Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳаёти, пайғамбарликкача саҳобаларнинг яшаш шароитлари ҳақида маълумот беради.

Кўргазма материаллари Босния ва Герцеговина Зениц университети доценти Эсмир Халилович томонидан тайёрланди. У кўп йиллар давомида Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳаётини ўрганган ва бу ҳақда 12 та китоб ёзган.

6 мамлакат ва 23 шаҳарда намойиш этилган кўргазмага 50 мингдан ортиқ зиёратчилар ташриф буюрди.

Экспонатлар ичида турли хил буюмларни кўриш мумкин: Пайғамбар алайҳиссалом таҳорат учун ишлатган идишдан тортиб, ўша даврда муомалада бўлган тангаларгача. Кўргазмага ташриф буюрганлар Муҳаммад алайҳиссаломнинг осон кечмаган умр йўли, ҳаёти давомида дуч келган мушкулотлари, олиб борган мужодалалари ҳақида маълумотларга эга бўладилар.

Кўргазманинг асосий мақсади Ислом ҳақида Европа жамияти орасида шаклланиб қолган нотўғри тушунчаларга барҳам беришдан иборатдир.