Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Ислом тарихи / Муҳаммад алайҳиссаломнинг қора танли саҳобалари

Муҳаммад алайҳиссаломнинг қора танли саҳобалари

Пайғамбар алайҳиссаломнинг 14 нафар қора танли саҳобалари бўлганлиги ва улар негроид ирқига мансуб бўлганини ҳамма ҳам билавермайди.

Улардан яқинлари:

Билол р.а. – қул эди. Абу Бакр розияллоҳу анҳу озод қилган. Ислом равнақи йўлида кўп азиятларни бошидан кечирган. У даставвал Ҳарамда, сўнг Мадина ва Қуддусда азон айтиш шарафига муяссар бўлган илк муаззин ҳисобланади. Пайғамбар алайҳиссалом ҳаётлик даврларида ҳам, ва у зотнинг вафотидан кейин ҳам Ислом тарихидаги муҳим жангларда иштирок этган. Бир куни Пайғамбар алайҳиссалом: “Жаннатда Билолнинг оёқ товушларини эшитдим”, дедилар. Буни эшитиб Билол йиғлаб юборди. У саҳобалар ўртасида ҳурматли эди. Билол Дамашқда дафн этилган.

Нажжоший (Негус) – Ҳабашистон шоҳи эди. Муҳаммад алайҳиссаломни бирор марта ҳам кўрмаган ва аслида саҳоба бўлмаган бўлсада, Мадинада Пайғамбар алайҳиссалом жанозаларида иштирок этган. Мушриклар азияти кучайган даврда Пайғамбар алайҳиссалом бир гуруҳ мусулмонларни Ҳабашистонга юборганлар. Шоҳ улар билан учрашиб Исломни қабул қилади.

Усома бин Зайд – Зайд бин Хориса ва Пайғамбар алайҳиссалом энагалари Умму Айманнинг ўғиллари эди. Пайғамбар алайҳиссалом Усомани болалигидан яхши кўрар эдилар. 15 ёшида ўз ихтиёрига кўра “Хандақ” жангида иштирок этган. Бошқа жангларда ҳам қаҳрамонлик кўрсатган, ўткир зеҳн, донолик, масалаларни ўз вақтида ҳал қилиши билан ажралиб турган. Пайғамбар алайҳиссалом Усомани 20 ёшида Византияга қарши жангда қўмондон этиб тайинлаган.

Ваҳший – Исломни қабул қилгунга қадар, Ҳабашистондан келтирилган қул бўлган. Уҳуд жангида Муҳаммад алайҳиссаломнинг амакиларини ўлдирган. Пайғамбар алайҳиссалом унинг шаҳодатини қабул қилдилар, бироқ амакилари сабабли кўзларига кўринмасликни сўрадилар.

Саъд ал-Асвад – бу машҳур саҳоба Пайғамбар алайҳиссаломга тери ранги сабабли ҳеч бир оила қизини бермаслигини шикоят қиладилар. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом саҳобалардан Амрнинг қизига совчи қўядилар. Унинг қизи гўзаллиги билан шуҳрат қозонган эди. Амр таклифни қабул қилмасада, қизи Аллоҳнинг элчисини таклифини рад этишдан чўчиб қабул қилади. Уйланган заҳоти жангга чақириқ эълон қилинди. Пайғамбар алайҳиссалом таниб қолиб, қайтариб юбормаслиги учун юзига ниқоб тақиб олди. Саъд жангда ҳалок бўлади. Пайғамбар алайҳиссалом уни қўлларида тутиб туриб, “Суюкли саҳобам кетганлигидан кўзимга ёш келди, Аллоҳ олдидаги даражасини кўриб хурсанд бўла бошладим”, – дедилар.

 

                                  “Машриқ Машъали” ўқув маркази ўқитувчиси
                                        Абдулҳаким Мухтор ўғли тайёрлади.