Сўнгра уни битказибичига Ўз (мулкидаги) руҳидан киритдиСизлар учун қулоқ, кўз ва юракларни пайдо қилди. (Бу неъматлар учун) шукрни эса, кам қилурсиз.

Бош саҳифа / Хабарлар / МУҚАДДАС МАККА ШАҲРИ ҲОЖИЛАРНИ РАҲМАТ ЁМҒИРИ БИЛАН ҚАРШИ ОЛМОҚДА

МУҚАДДАС МАККА ШАҲРИ ҲОЖИЛАРНИ РАҲМАТ ЁМҒИРИ БИЛАН ҚАРШИ ОЛМОҚДА

Мусулмонлар учун муқаддас саналган Макка шаҳрида йилнинг бу фаслида одатда кузатиш имконсиз бўлган ҳодиса юз берди, зиёратчиларни қабул қилаётган шаҳарга ёмғир ёғди. Жазирама араб ёзи учун ғайриоддий бўлган бу воқеа, нафақат маҳаллий аҳолини, балки бутун дунёдан ҳаж амалини бажариш учун келаётган зиёратчиларни ҳам хушнуд этди.

Маккадан кейин Мадинада ҳам ёмғир ёғди. Мадина – аҳамиятига кўра Маккадан кейин турувчи, исломнинг иккинчи муқаддас шаҳридир. У ерда Масжидун Набавий жойлашган.