Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Имом хатиблари ҳомийлар билан ҳамкорликда эҳтиёжманд оилаларга 100 миллион сўм моддий ёрдам бердилар

Имом хатиблари ҳомийлар билан ҳамкорликда эҳтиёжманд оилаларга 100 миллион сўм моддий ёрдам бердилар

Бугун юртимизда дунё бўйлаб тарқалган «Коронавирус» пандемияси туфайли юзага келган оғир вазиятни енгишда халқ ва жамият бирлиги намоён бўлмоқда. Президентимиз раҳбарлигида мавжуд эпидемиологик вазият назоратга олинган бўлиб, зарурий барча чоралар кўрилмоқда. Мана шундай синовли дамларда мамлакатимизнинг барча фуқаролари шу билан бир қаторда юртимиз имом домлалари ҳам бир бўлиб, елкама-елка туришлари бағоят аҳамиятлидир.

Жумладан, Тошкент вилоятининг имом хатиблари, қорилари, имом ноиблари ва ҳомийлар билан ҳамкорликда юртимиздаги оғир вазиятни инобатга олган ҳолда бугунги кунгача халқимизга хайр эҳсонлар, дуолар қилиб келишмоқда.

Жорий йилнинг 31 март куни Тошкент вилоятининг имом хатиблари ҳомийлар билан биргаликда 52000000 сўмлик озиқ-овқат маҳсулотларини 200 та эҳтиёжманд оилаларга тарқатишди ҳамда муборак қадамжоларда, зиёратгоҳларда қурбонликлар қилишди.

Хайрли ишларнинг давоми ўлароқ 1 апрель куни Тошкент вилоятида жами 14000000 сўмлик маҳсулотлар 35 та моддий ва эҳтиёжманд, кам таъминланган оилаларга ёрдам берилди. Хусусан, Бўстонлиқ тумани «Қоравой ота» жоме масжиди ва Зангиота тумани «Имом ал Бухорий» жоме масжиди томонидан халқимизга инсонпарварлик ёрдамлари кўрсатилиб, хайрли дуолар қилинди.