Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Мобил масжид

Мобил масжид

Япониянинг Тиба префектурасида “Мобил масжид” ташкил этилди. Унда мусулмонлар жамоат бўлиб намозни адо этишлари мумкин. Лойиҳа 2020 йилда Токиода ўтказиладиган Олимпиада ва Паралимпиада олдидан ишлаб чиқилди.

Мобил масжид йўлда кетаётганида узунлиги 12 ва кенглиги 2,5 метрлик оддий юк фургони кўринишига эга. Тўхтагач эса бор йўғи бир неча дақиқада у 50 киши намоз ўқиши мумкин бўлган 6 метр кенгликдаги хонага айланади. Ғилдиракли масжид кондиционер ва таҳорат учун сув захираси билан таъминланган, – дея хабар беради Ансар.ру.

“Мобил масжид” ғоясида “омотенаши” япон концепцияси (меҳмонларнинг истакларини олдиндан сезиш ва максимал қулай шароитларни шакллантиришга қаратилган маънавий меҳмондўстлик фалсафаси) ҳаётга тадбиқ этилганлиги таъкидланмоқда.

“Мен будда динига эътиқод қиламан, лекин бошқа дин вакиллари ҳам қулай ибодат қила оладиган муҳитни яратишни хоҳладим”, – дейди ғилдирак устидаги масжидни ишлаб чиқариш бўйича қўмита раиси Ясухару Иное.

Яқин келажакда мамлакатда иккинчи ана шундай масжид пайдо бўлиши айтилмоқда.

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan