Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / МОБИЛ ДАСТУР ТЕРРОРИЗМГА ҚАРШИ КУРАШАДИ

МОБИЛ ДАСТУР ТЕРРОРИЗМГА ҚАРШИ КУРАШАДИ

Саудия Арабистонида мобил дастур ишлаб чиқилди. Унинг ёрдамида қиролликда яшовчи ҳар бир киши ижтимоий тармоқлардаги терроризмни тарғиб қилувчи шубҳали аккаунтлар ҳақида маълумот бера олади. Reuters агентлигининг хабар беришича, дастур “#We’re_all_security” (Биз ҳаммамиз посбонмиз) деб номланган. Саудия Арабистони Ички ишлар вазирлиги берган эълонда: “Агарда сиз ижтимоий тармоқларда экстремизм ёки терроризм ғояларини тарғиб қилаётган аккаунтга дуч келсангиз, дарҳол ушбу дастур орқали хабар беринг”, – дея таъкидланган.

Аҳамиятлиси шундаки, бу дастур 2016 йилдаёқ ишга туширилганди. Лекин шу кунга қадар ундан фақат йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолатлари ва ўғрилик ҳақида маълумот бериш учун фойдаланиларди.