Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Мисрлик мусулмоннинг 700 метрлик Қуръони

Мисрлик мусулмоннинг 700 метрлик Қуръони

Мисрлик рассом Саад Муҳаммад йирик Қуръони Карим қўлёзмасини тайёрлади ва уни Гиннес рекордлари китобига киритмоқчи, хабар беради Middle East Eye.

Сааднинг Қуръони жуда ҳам ажойиб. 700 метрлик ўроғлиқ қоғозга битилган. Қўлёзма катта тахта қутига жойлаштирилган.

“Ушбу Қуръоннинг узунлиги 700 метрни ташкил этади ва албатта, уни ёзиб чиқиш учун жуда кўп миқдорда қоғоз сарф қилинди”, – дейди Саад Муҳаммад.

Ижодкор ўз ишини Гиннеснинг рекордлар китобидан жой олишини хоҳламоқда. Гиннес китоблари вакилларининг айтишича, шу кунга қадар Қуръоннинг босма шаклидаги йирик нусхаси рекорд сифатида қайд этилган. Лекин ҳозирги кунга қадар Каломуллоҳнинг бундай кўринишдаги йирик қўлёзма нусхасини ижод қилган рекордчи йўқ.