Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / МИСР МАКТАБЛАРИГА ЯНА ҚУРЪОН ДАРСЛАРИ КИРИТИЛДИ

МИСР МАКТАБЛАРИГА ЯНА ҚУРЪОН ДАРСЛАРИ КИРИТИЛДИ

Терроризмга қарши кураш ва болаларда дин ҳақида тўғри тасаввурни шакллантириш мақсадида, Миср ўқув муассасаларида Қуръони Каримни ўргатиш дарслари киритилди. Улар 6-12 ёшдаги болалар учун мўлжалланган. Миср масжидларига жавобгар бўлган – Дин ишлари вазирлиги янги ўқув фанини киритиш ташаббуси билан чиқди, дея хабар беради The Gulf News.

Ас – Сиси ҳукумати 2013 йилда президент Муҳаммад Мурси тузуми ағдарилгандан кейин, масжидлар устидан назоратни кучайтирган эди. Охирги пайтларда радикал ғояларга қарши кураш бўйича қоидалар қатъийлашгани сабаб, Миср мактабларига лицензия олиш ва таълим фаолиятини олиб бориш нисбатан мушкул бўлиб қолганди.

Шунингдек, Миср президенти Абдул Фаттох ал – Сиси мамлакат мусулмон уламоларини диний таълимда ислоҳот ўтказишга чақирмоқда. Бундан мақсад жамият радикаллашувининг олдини олишдир.