Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / МИСЛСИЗ ҲОДИСА: ПОЛИЦИЯГА РАҲБАР БЎЛГАН МАСЖИД ИМОМИ

МИСЛСИЗ ҲОДИСА: ПОЛИЦИЯГА РАҲБАР БЎЛГАН МАСЖИД ИМОМИ

Илгарироқ ИШИД байроғи остида қуролланган жангарилар томонидан ҳужумлар уюштирилган Филиппиннинг қирғоқ бўйида жойлашган Марави шаҳрида мисли кўрилмаган ҳодиса содир бўлди.

Охирги 2 ой ичида террористлар қўлида 500дан ортиқ инсон ҳалок бўлган шаҳарда полиция бошлиғи этиб маҳаллий имом тайинланди, дея хабар беради IslamNews.

Расман Марави шаҳри полиция бошлиғи лавозимини Филиппин имомлар кенгаши президенти ва террордан жабр кўрган шаҳарда истиқомат қилувчи Ибра ҳожи Мухсир эгаллади.

“Биз полиция бошлиғи Мухсирдан раҳбарликни диний ва стратегик жиҳатдан мувофиқлаштириб олиб боришини, масъулиятли вазифасида анъанавий, шу билан бирга инновацион ҳаракатларни амалга оширишини кутиб қоламиз”, – дейди Филиппин ИИВ вакили.