Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / МИЛЛИЙ АВИАКОМПАНИЯ РАҲБАРИ БЎЛГАН БИРИНЧИ АЁЛ

МИЛЛИЙ АВИАКОМПАНИЯ РАҲБАРИ БЎЛГАН БИРИНЧИ АЁЛ

Эронда IranAir миллий авиаташувчи компаниясига аёл киши бош директор этиб тайинланди. Бу ҳақдаги қарорни ислом республикасининг Транспорт вазири қабул қилди. Таъкидлаш жоизки, 1940 – йилда асос солинган компания тарихида – гўзал жинс вакиласи раҳбар этиб тайинлангани биринчи ҳолатдир. 44 ёшли Фарзона Шарафбани учувчи гувоҳномасига ва аэронафтика бўйича учинчи академик даражага эга. Бунга қадар у авиакомпания директорлар кенгашининг аъзоси бўлган. Эндиликда унинг ўнлаб янги Boeing ва Airbus самолетларини сотиб олиш учун кўпмиллионли шартномаларни тузишига тўғри келади.