Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / МЕТРОДА ДИНИЙ МАСЛАҲАТХОНА ОЧИЛДИ

МЕТРОДА ДИНИЙ МАСЛАҲАТХОНА ОЧИЛДИ

Қоҳира метросининг бекатларидан бирида маслаҳатхона очилди, унда ал – Азхар университети дин мутахассислари навбатчилик қилишмоқда. Истаган киши диний масала бўйича бу ерга мурожаат қилиши ва ўзи учун керакли кўрсатма ва маслаҳатларни олиши мумкин. Мисрлик дин хизматчиларининг аҳолига соф исломни етказиш мақсадида таклиф этган бу усули жуда самарали ҳам бўлди. Хабарларга кўра, дастур шу даражада оммалашиб кетдики, инсонлар юқори малакали дин мутахассисларига ислом ҳақидаги ўзларини қизиқтирган саволларини бериш учун кўп сонли навбатга туришмоқда. Маслаҳатхонанинг дастлабки 8 иш кунида бир ярим мингга яқин мусулмонларнинг мурожаати кузатилди. Ташкилотчиларнинг сўзларига қараганда, тушаётган мурожаатларнинг асосий қисми – никоҳ, талоқ, мулк ва шу каби кундалик ҳаётдаги масалалардир.