Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Мазлумлар…

Мазлумлар…

Хеврон, Фаластин: 5 ёшли фаластинлик қизалоқни Эски шаҳарда Исроил ҳарбий машинаси уриб, улоқтириб юборганидан кейин қаттиқ жароҳатланди, хабар беради Фаластин Қизил ярим ой жамияти.

Қизил ярим ой жамияти ўз баёнотида маълум қилишича, қизалоқ даволаш учун касалхонага ётқизилди.

Бунга қадар, якшанба куни Ғазо секторининг Ғарбий қирғоқларида 150 дан ортиқроқ фаластинликлар жабр кўрганликлари хабар қилинган эди. Исроил кучлари АҚШнинг Қуддусни Исроил пойтахти деб эълон қилганлигига қарши норозилик ўтказган намойишчиларни кўзни ёшлантирувчи газ, жанговор қуроллар ва резина ўқлар билан тарқатишди.

Олдинроқ, жума куни бўлиб ўтган тўқнашувларда ва Исроилнинг авиазарбалари натижасида Ғазо сектори ва Ғарбий қирғоқда 4 нафар фаластинлик ўлдирилганди ва мингдан зиёдига жароҳат етганди.

Қуддус ҳануз Исроил – Фаластин низосининг марказида қолмоқда, фаластинликлар охир – оқибат ҳозирда Исроил томонидан зўрлик билан босиб олинган Шарқий Қуддус бўлғуси Фаластин давлатининг пойтахти бўлишига умид қилмоқдалар.