Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Мажруҳ ҳайвонлар учун протезлар

Мажруҳ ҳайвонлар учун протезлар

Туркияда истиқомат қилувчи 22 ёшли мусулмон Хасан Кизил ихтиёрий равишда ҳайвонларни қутқаришга ҳаракат қилмоқда. У мушукка ҳам, тошбақага ҳам, ўрдакка ҳам, умуман олганда, ёрдамга муҳтож ҳар қандай ҳайвонга кўмак беришга тайёр. Ҳозирги кунга қадар Хасан 200дан ортиқ ҳайвонларга ёрдам кўрсатди.

Хасан Кизил мажруҳ бўлиб қолган ҳайвонларнинг ҳаракатланишига кўмаклашувчи мослама ва протезларни ясайди. Бунинг учун у энг яқин хўжалик моллари дўконидан топиш мумкин бўлган нарсалардан фойдаланади.

“Ҳайвонлар дастлаб буларнинг бари нима учун қилинганлигини англашмайди, ўзларини ноқулай сезишади. Лекин мен учун энг ёқимли лаҳза – улар биринчи қадамни боса бошлаган пайтларида юзага келади. Аввал ишончсизлик билан, секин – аста, кейин эса тез – тез. Бора – бора улар протезларга кўникиб кетишади”, – ҳикоя қилади Хасан.