Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Масжидул Ҳаромда болалар боғчаси

Масжидул Ҳаромда болалар боғчаси

Маккада Масжидул Ҳаром рўпарасида болалар боғчаси ўз эшикларини очди. Саудия ОАВнинг ёзишича, муассаса машҳур соат минорасида жойлашган.

Макка раҳбариятининг мусулмонлар учун муқаддас қадамжода боғча очишга қарор қилишига зиёратчиларнинг Ҳаж ва Умра амалларини бажаришларида қулайлик яратиш мақсад қилинганлиги таъкидланмоқда. Саудия Арабистонига ибодат қилиш учун келган зиёратчилар амалларни бажараётган вақтларида фарзандларини мана шу болалар боғчасида қолдиришлари мумкин. Бу пайтда болалар билан махсус тайёрланган аёл-педагоглар шуғулланиб туради.