Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / МАСЖИДЛИ ЯХТА

МАСЖИДЛИ ЯХТА

Британиялик дизайнер Жайхун Ан (Jaehoon Ahn) мусулмон мижозлар учун бортида масжиди бор яхта ишлаб чиқди. NeWWave деб аталган 87 метрлик ҳашаматли яхта Яқин Шарқ аҳолиси ўртасида шуҳрат қозониши кутилмоқда.

Яхтанинг бошқалардан ажратиб турувчи хусусияти 3,5 метр баландликдаги шифти ва унинг нозик араб услубидаги дизайнидир. Яхта ичида жойлаштирилган масжид шифти 8 метрлик муҳташам хонадан иборат.

Дизайнер кичкина болаларни ҳам эсидан чиқаргани йўқ. Улар учун алоҳида хона жиҳозланган бўлиб, у ота – оналар хонаси тагида жойлаштирилган.

Яхтанинг нархи ҳақида ҳали аниқ маълумот берилгани йўқ.