Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Масжидларга ташриф: Бекобод туманидаги ободонлаштириш ишлари ва Мавлид тадбири

Масжидларга ташриф: Бекобод туманидаги ободонлаштириш ишлари ва Мавлид тадбири

Куни кеча – 2019 йилнинг 24 ноябрь куни Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла Турматов жойларда амалга оширилаётган қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари ҳамда қишги мавсумга тайёргарлик чора-тадбирлари билан танишиш мақсадида Бекобод туманидаги “Далварзин” ҳамда Бўка туманидаги “Сайдали эшон” масжидларига ташриф буюрдилар. Масжид ходимлари билан учрашиб, қурилиш ва таъмирлаш ишлари борасида керакли тавсия ва маслаҳатлар, топшириқлар бердилар.


Пешин намози Бекобод туманидаги “Амир Ҳамза” жоме масжидида адо этилгач, ушбу масжидда “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқлари Қуръон” мавзусидаги Мавлиди Шариф тадбирида иштирок этиб, йиғилганларга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлари, муборак суннатлари ҳақида маъруза қилинди. Тадбирда гўзал Қуръон тиловатлари, бетакрор салавотлар янгради. Набий алайҳиссаломнинг суннатларини тирилтириш, хулқларига эргашиш мақсадида ташкил этилган ушбу ажойиб кеча иймон, Аллоҳ ва Расулига муҳаббатнинг зиёдалиги, кўздан оққан ёшлар, хайрли дуолар билан якунланди. Иштирокчилар чин дилдан ўз миннатдорчиликларини изҳор қилдилар.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan