Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Масжидларда очиқ эшиклар куни

Масжидларда очиқ эшиклар куни

Буюк Британиядаги масжидларда умуммиллий очиқ эшиклар куни ўтказилди ва минглаб британияликлар мамлакатдаги 200 дан ортиқ мусулмон марказларини зиёрат қилиш имконига эга бўлдилар. Насронийлар ва бошқа конфессия вакиллари Ислом ва унга эътиқод қилувчилар билан яқиндан танишиш мақсадида Лондон ва Брэдфорднинг йирик масжидларига ташриф буюрдилар, хабар беради The Guardianга таянган ҳолда IslamNews.

Брэдфорд епископи Тоби Ховарт черков аъзолари билан шаҳарнинг Мадни масжидига келди ва мусулмонларнинг қандай ибодат қилишини кузатди. Уларга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар.

Лейбористлар партияси лидери Жереми Корбин ҳам очиқ эшиклар кунида иштирок этди ва бир йил муқаддам исломофоб-террорист томонидан фургонда ҳужумга учраган Лондондаги Финсбери Парк масжидига ташриф буюрди.

“Исломофобия – жамиятимизнинг ҳақиқий муаммосидир, – дея таъкидлади Корбин масжидга йиғилганлар олдида нутқ сўзлар экан. – Мен кўча-кўйда кундалик таҳқирлашларга учраган муслималар билан мулоқот қилганман. Агар аёл кишига унинг рўмоли сабаб ташланилса, бу нафақат унга, балки бизга нисбатан ҳам адолатсизликдир”.