Сўнгра уни битказибичига Ўз (мулкидаги) руҳидан киритдиСизлар учун қулоқ, кўз ва юракларни пайдо қилди. (Бу неъматлар учун) шукрни эса, кам қилурсиз.

Бош саҳифа / Хабарлар / Масжидларда истисқо намози ўқилди

Масжидларда истисқо намози ўқилди

Марокашда қиролнинг буйруғига биноан масжидларда жума намозидан кейин ёмғир сўраб дуолар қилинди. Қирол Муҳаммад VI мусулмонларни “Яратгандан ерга ёмғир ёғдиришини сўраб, дуо қилишга” чақирди.

Гап истисқо намози ҳақида бормоқда. Унда мусулмонлар Аллоҳ таолодан ёмғир юборишини сўраб, ибодат қиладилар.

Илгарироқ Марокашнинг Қишлоқ хўжадиги вазири Азиз Ахуннуш парламентда чиқиш қилиб, мамлакатнинг қишлоқ хўжалигига ихтисослашган туманларида ёғингарчилик жуда кам бўлаётгани ҳақида маълумот берган эди.

Ёз охиридан бери марокашликлар ёғингарчилик кам бўлганлиги сабабли, ҳосилдорликнинг ўта пасайиб кетганлигидан азият чекмоқдалар. Биргина ўтган ҳафтанинг ўзида 15 киши ун учун навбатнинг тиқилинчлиги туфайли ҳаётдан кўз юмди.