Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / МАСЖИДЛАР ОБОДЛИГИ ЙЎЛИДА

МАСЖИДЛАР ОБОДЛИГИ ЙЎЛИДА

Бугун – 2019 йилнинг 28 декабрь куни Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла Турматов масжидлардаги қишги мавсумга тайёргарлик тадбирлари, жойларда амалга оширилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишиш мақсадида Нурафшон шаҳри ва Ўртачирчиқ туманидаги қатор масжидларга ташрифни амалга оширдилар. Жумладан, Нурафшон шаҳридаги “Тўй тепа”, “Саъд ибн Ваққос” ва “Исмат ота”, шунингдек, Ўртачирчиқ туманидаги “Бургалик” ва “Қайтмас” жоме масжидларида бўлиб, диний соҳа ходимларининг иш фаолияти ўрганилди, қурилиш ва таъмирлаш ишлари билан танишилди, масжидларда намозхонлар учун шароитларни яхшилаш бўйича керакли кўрсатма ва маслаҳатлар берилди.
Ташриф доирасида масжид ходимлари ва қавми билан учрашиб, мамлакатимизда дин соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг бардавом бўлиши, динимиз мустаҳкамлиги, халқимиз фаровонлиги, юртимиз тараққиёти учун хайрли дуолар қилинди.