Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Масжидга ўт қўйган шахс мусулмонларга товон тўлайди

Масжидга ўт қўйган шахс мусулмонларга товон тўлайди

Американинг Техас штати Виктория шаҳридаги масжидга ўт қўйган 27 ёшли Марк Винсент Перез 24,5 йилга озодликдан маҳрум қилинди, шунингдек, у жабр кўрган мусулмонлар жамоасига товон тўлайдиган бўлди.

Аҳамиятлиси шундаки, дастлаб Перез бошқа бир жиноятни содир этганликда гумон қилиниб қўлга олинган эди. Лекин телефондаги ёзишмаларни текширган ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари унинг ўта мутаассиб исломофоб эканлигига гувоҳ бўлишди. Натижада, айнан унинг мусулмонларнинг масжидини ёқиб юборганлиги аниқланди. Эндиликда Перез бутун қамоқда ўтирган муддати давомида мусулмонлар жамоасига ойига 250 доллардан товон пули тўлайди.

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan