Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Масжидга ўқ узган киши тамомила ўзгарди

Масжидга ўқ узган киши тамомила ўзгарди

2015 йилда америкалик Тед Хэки сархуш ҳолатда қўлига қурол олиб яқинидаги масжидни ўққа тутган эди. У фақат мўъжиза сабаб ҳеч кимга зарар етказмаганди.Судда у ўз айбини тўлалигича тан олган ва масжид раҳбарияти томонидан оммавий афв қилинган эди. Кечирилишига қарамасдан, Тедга қамоқ жазоси тайинланди ва у 6 ойлик жазо муддатини ўтади. Сўнг, у 30 дона ўқ узган Байтул Омон масжидига ташриф буюрди ва унинг доимий аъзосига айланди. Эндиликда Теднинг эътиқоди, қарашлари тамомила ўзгарган. У асли Коннектикут штатида истиқомат қилади, ҳозирда бошқа штатларга бориб, маърузалар қилмоқда ва ҳамюртларини вақтида ўзи қилгани каби нафратга берилиб, хато қилиб қўйишдан огоҳлантирмоқда, хабар беради King5.comга таянган ҳолда IslamNews.

“Нафрат шундай туйғуки, у сезилмасдан ичингга кириб олади. Бу бир кунда содир бўлмайди. Бу секин кечадиган жараёндир. Орқага назар ташлар эканман, қилган ишларимга боқиб, наҳотки бу мен эдим, деб ўзимга савол бераман”, – деди у Сиэттлда қилган чиқишида.

“Шунинг учун ҳам мен инсонларга доим такрорлайман – агарда сиз Исломга нисбатан нафрат туйғусини ҳис қилаётган бўлсангиз, уни ичидан ўрганишингиз лозим. Буни, албатта, қилишингиз керак, чунки сиз янглиш йўлдасиз”.