Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Масжиддаги очиқ эшиклар кунига юқори лавозимдаги амалдорлар ташриф буюрди

Масжиддаги очиқ эшиклар кунига юқори лавозимдаги амалдорлар ташриф буюрди

Канаданинг Шарлоттстаун шаҳридаги Дорус Салом масжиди турли дин вакилларига тўлди. Юзлаб кишилар Очиқ эшиклар куни муносабати билан масжидга келдилар ва Ислом ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлдилар.

“Биз инсонларга Ислом ҳақида кўпроқ маълумот бермоқчимиз, уларнинг тушунча ва тасаввурларини янада кенгайтирмоқчимиз”, – дейди Мусулмонлар ташкилотининг директори Нажам Чишти.

Масжид меҳмонлари орасида вилоят бош вазири Уэйд Мак Лахлан, парламент мухолифати фаоли Жеймс Айлвард ва Канада парламенти депутати Шон Кейсилар ҳам бор эди, дея хабар беради CBCга таянган ҳолда IslamNews.

Масжид меҳмонларига мусулмон халқларининг миллий таомлари тортиқ қилинди, шунингдек, Ислом ва мусулмонлар ҳақидаги қизиқтирган саволларига жавоб берилди.