Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Масжид қошида кутубхона ташкил этилди

Масжид қошида кутубхона ташкил этилди

Тошкент вилояти Оҳангарон тумани Телов қишлоғида жойлашган “Чил-қори” жоме масжиди томонидан ажойиб хайрли ишга қўл урилди. У ерда шинамгина кутубхона ташкил этилди. Масжид имом-хатиби Орифжон Хусенов бошчилигида бир гуруҳ саховатли инсонлар ва ҳомийлар кўмагида ушбу кутубхонага юздан зиёд диний ва маърифий китоблар олиб келинди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ушбу кутубхона нафақат намозхонлар, балки кенг жамоатчиликка мўлжалланган.