Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / МАСЖИД МИНОРАСИДАГИ ҚОРИН РАҚСИ ЭЪТИРОЗЛАРГА САБАБ БЎЛДИ

МАСЖИД МИНОРАСИДАГИ ҚОРИН РАҚСИ ЭЪТИРОЗЛАРГА САБАБ БЎЛДИ

Масжид биносидан узатилган қорин рақси видеоси ижтимоий тармоқлар мусулмон фойдаланувчиларининг қаттиқ эътирозига учради. Ғавғога сабаб бўлган видео Мисрда масжид қавмларидан бири томонидан олинган бўлиб, унинг жойи аниқ айтилмаяпти. Масжид минораси ва қуббаси орасига ўрнатилган эгилувчан LED-экранда очиқ – сочиқ кийимда қорин рақсига тушаётган манзаранинг гувоҳи бўлганлар ҳақиқий шок ҳолатига тушиб қолишди.

Бу видеони ижтимоий тармоқларда бир неча соат ичида 10 мингдан ортиқ фойдаланувчилар кўрди ва муқаддас даргоҳ раҳбарлари ва хизматчиларига нисбатан эътирозларини билдирдилар ва уларни совуққонликда айбладилар.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг аксар қисми бу видеога нисбатан фақат “Ё Аллоҳ, бизга раҳм қил!” – деб изоҳ қолдира олдилар, холос.