Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Масжид аҳлига қуролли ҳужум

Масжид аҳлига қуролли ҳужум

Францияда яна бир бора масжидга ҳужум уюштирилди. Бу сафар ҳужумчилар ўқотар қуролдан фойдаланишди ва натижада 8 нафар кишини яралашди.
Ўтган ҳафтада полиция Парижнинг жануби – шарқидаги масжидга келувчиларни автомобили билан босиб кетмоқчи бўлган, келиб чиқиши армани бўлган америкаликни ушлаган эди. У махсус тўсиқлардан ўта олмаганди ва ҳеч кимга зарар етмаган эди.

Қуролли ҳужум Франциянинг жанубидаги Авиньон шаҳрида содир этилди. Ҳужумчилар ҳуфтон намозидан чиқиш вақтида Ар-Рахма масжидига келувчиларга қарата ўқ узишган. 8 та кишига зарар етган, улардан 2 нафари шифохонага жойлаштирилган. Ҳужум уюштирганлар воқеа жойидан қочиб кетган ва яширинишга улгурган. Ҳозирда полиция томонидан қидирув давом эттирилмоқда.