Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Масжид ҳисобчилари учун ҳудудлар бўйлаб йиғилиш ташкил этилди

Масжид ҳисобчилари учун ҳудудлар бўйлаб йиғилиш ташкил этилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллиги муҳтасиби А.Убайдуллаев томонидан жорий йилнинг 24 октябридан бошлаб беш кун давомида вилоятдаги барча масжид ҳисобчилари учун ҳудудлар бўйлаб йиғилиш ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5416-сонли фармони ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди, диний соҳа ходимларининг олдида турган вазифалар ҳақида фикр алмашинилди. Шунингдек, фармон ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган Қўшма қарор билан таништирилди ва амалга оширилиши лозим бўлган ишлар келишиниб олинди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan