Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Масжид “Ирма” тўфонидан зарар кўрганларни ўз бағрига олди

Масжид “Ирма” тўфонидан зарар кўрганларни ўз бағрига олди

АҚШнинг Орландосидаги масжид миллионлаб инсонларнинг эвакуация қилинишига сабаб бўлган “Ирма” тўфонидан зарар кўрганларга ўз эшикларни очди. Миллати, динидан қатъий назар барча истовчиларни масжиддан вақтинчалик жой олишлари мумкинлиги ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларда эълон қилинди. Унга юзлаб инсонлар жавоб беришди. The Washington Postнинг хабар беришича, ҳозирги кунда Орландодаги масжидда юздан зиёд азият етганлар истиқомат қилишмоқда.

“Даставвал, биз 40тача кишини қабул қилишни мўлжаллаган эдик, лекин оқибатда 100дан зиёд инсонларни қабул қилдик. Биз уларга етарли даражада қулайлик яратишга ҳаракат қилаяпмиз”, – деди масжид имоми.

“Мусулмонлар жуда ҳам меҳмондўст. Бизни уч маҳал овқат, ётоқ жой билан таъминлашмоқда. Бу тажриба жуда ҳам ажойиб. Мусулмон жамоаси орасида бўлиш – биз учун жуда ҳам ёқимли”, – дейди тўфондан зарар кўрган Салли Киллик.

Таъкидлаш жоизки, “Ирма” тўфонидан зарар кўрганлар учун штатдаги бир нечта бошқа масжидлар ҳам ўз эшикларини очган.