Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Машҳур имом отиб ўлдирилди

Машҳур имом отиб ўлдирилди

Филиппинда машҳур имом Бедежим Абдуллоҳ отиб ўлдирилди. Абдуллоҳ радикалларнинг машҳур танқидчиси эди. У мамлакат ёшлари орасида жуда машҳур бўлиши билан биргаликда, Филиппин ҳарбий академиясидаги аскарларнинг маънавий мураббийси ҳам эди. Бундан ташқари, у жазони ижро этиш муассасаларидаги махбуслар билан ҳам фаол иш олиб борарди.

Маҳаллий ОАВнинг ёзишича, ушбу фожиа куппа-кундуз куни Багио шаҳрининг серодам кўчаларидан бирида содир бўлди. Қотилликнинг сабаби ҳали аниқ эмас, лекин ҳуқуқ-тартибот органлари ушбу қилмишни экстремистлар билан боғлашмоқда. Чунки имом радикал гуруҳларга қарши муросасиз муносабати билан жуда машҳур эди.

55 ёшли имомга ўта тинчликпарвар инсон сифатида таъриф беришади, у велосипед  спорти билан шуғулланган ва мамлакатнинг барча бошқа дин пешволари билан ўзаро ҳурмат ва дўстона муносабатда бўлган.