Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Марварид масжид

Марварид масжид

Бирлашган Араб Амирлигининг Дубайида замонавий услубдаги бетакрор масжиднинг қурилиш ишлари давом этмоқда. Навбатдаги масжид Марварид номини олади. Масжид лойиҳаси Сан-Францисконинг AMLGM меъморчилик студияси томонидан ишлаб чиқилди, дея хабар беради designboom.com сайти.

Меъморлар ажойиб дизайнни БАА тарихидан ўзлаштиришди. Мамлакатнинг нефт саноатидан олдинги асосий даромади марварид қазиб чиқариш эвазига бўлган. Шу ғоя марварид кўринишидаги масжидни барпо этилишига туртки бўлди. Масжид ноодатий, аммо жуда ҳам гўзал архитектура дизайнига эга.