Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Фото / Манфаатли ҳамкорлик

Манфаатли ҳамкорлик

Бекобод туманида фаолият олиб бораётган имом-хатиблар туман ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси, ФҲДЁ, “Оила маркази” каби ташкилотлар билан ҳамкорликда ижтимоий муҳитни соғломлаштириш, оилаларни мустаҳкамлаш борасида мунтазам равишда чора-тадбирларни амалга ошириб келмоқдалар.

Хусусан, ҳар ҳафтанинг сешанба куни туман ФҲДЁ биносида янги оила қуриш остонасида турган келин-куёвларга оиланинг муқаддас даргоҳ эканлиги, эр ва хотиннинг мажбуриятлари, ҳуқуқлари, вазифалари юзасидан давра суҳбатлари доимий ташкил этиб келинмоқда.

Шунингдек, туман “Оила маркази” биносида ажрим ёқасига келиб қолган оилаларни яраштириш, жамиятнинг кичик ва ажралмас бўлаги бўлмиш оилани сақлаб қолиш бўйича суҳбатлар ўтказилмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, имом-хатиблар томонидан жойларга чиқиб, қонуний никоҳнинг афзаллиги ҳақида тушунтиришлар олиб борилиб, қонуний никоҳдан ўтмасдан яшаб келаётган оилаларнинг никоҳларини расмийлаштирилишига амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

Бекобод тумани диний соҳа вакилларининг оилаларни мустаҳкамлаш, ажримларнинг олдини олиш, ижтимоий муҳитни соғломлаштириш борасида амалга ошираётган ишларидан фотолавҳалар:

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan