Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Руҳий тарбия / МАЪНАВИЙ ОФАТ (219-МАКТУБ)

МАЪНАВИЙ ОФАТ (219-МАКТУБ)

Мирзо Ийрожга “Одамзод ўз нодонлиги сабабли зоҳирий касаллигининг зоил қилиш фикрида бўлиши, аммо гирифтори дил каби ботиний касалликларидан ғофиллиги” ва мана шунга муносиб нарсалар баёнида юборилди.

Аллоҳ таоло саййидул башари аввалин ва охирин алайҳимуссолату вассалом ҳурматларидан ёмонликлардан асрасин ва  шаьнингизни муҳофаза қилсин.

(Эй саййид!)  Инсон баданининг бирор жойига  биронта зоҳирий касаллик етса, ёки аъзоларидан бирига офат етадиган бўлса, ўша касалликни давосига ва офатни зоил қилишга жуда қаттиқ жидди жаҳд қилади.

Дарҳақиқат,  Аллоҳдан бошқага гирифтор бўлишдан иборат бўлган қалб касаллиги уни эгаллаб олган, у эса бу (касаллик)ни зоил қилиш ва  тузатиш ҳақида асло фикр ҳам қилмайди. Ваҳоланки,  қалбда жойлашиб олган ушбу касаллик уни абадий ўлимга гирифтор қилиб, сармадий азобга дучор қилиши мумкин.  Агар, ушбу тааллуқ – Аллоҳдан бошқага гирифтор бўлишни  – (ўта хавфли) касаллик деб билинмайдиган бўлса, бу ўта аҳмоқлик бўлади. Агар буни касаллигини тушуниб етса-ю,  аммо унинг муолажасига киришилмайдиган бўлса, у – балид сарф, ахмоқона сарфлаш бўлади.

Бу ўта хавфли касалликни идрок  қилиш  учун эса ақли маод даркор бўладики, ақли маош тор фикрлилиги сабабли зоҳиран идрокка чегараланиб қолган бўлиб, ишларнинг ботинини фаҳмлай олмайди. Чунончи, ақли маош фоний лаззатларга мубтало бўлганлиги ва уларга чўмиб кетганлиги воситаси ила,  ушбу маънавий офат бўлмиш  қалб касаллигини идрок қилолмайди, ёки бўлмаса буни касаллик деб билмайди. Шунингдек, ақли маод ҳам суварий  касалликларни ухравий мавсуботлар (охират учун қилинадиган савобли ишлардан умидворлиги сабабли)  касаллик деб билмайди. Ёки касалликлардан ҳисобламайди.

Ақли маош – қосир назар (калтафаҳм) дир. Ақли маод эса – ҳадидул басар (ўткир фаҳм, кўриш) дир. Ақли маод анбиё ва авлиё алайҳимуссалоту вассалам насибасидир.

Ақли маош эса – ғанийлар ва дунё арбоблари учун марғубдир.  Бу иккиси орасида қандай ҳам катта фарқ бор!

Ақли маодни ҳосил қиладиган нарса  – ўлим зикри ва охират ҳолатлари тазаккури ва охират фикрлари ила шарафланган қавмлар ила ҳаммажлис бўлишдир.

Байт:

Додам туро аз ганжи мақсуди нишон.

Гар мо нарисидим ту шояд раси.

Сенга мақсад ҳазинасидан хабар бердик. 

Агар биз етолмасак, шояд сен етсанг.

Билмоқ лозимки, зоҳирий касаллик аҳкоми шаръийянинг адосида  қийинчилик ва таъбни келтириб чиқаради. Худди шунингдек, ботин касаллиги ҳам аҳкоми шаръийяни адо қилишда қийинчилик лозим қилаверади.

Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “… Мушрикларга сен даъват қилган нарса оғир келди…” (Шўро сураси 13-оят).

Ва Ҳақ таоло: Дарҳақиқат, у (намоз) оғир ишдир. Илло, итоатли (хокисор) кишиларга (оғир) эмас” (Бақара сураси 45-оят), деб марҳамат қилган.

Мана бу қийинчиликлар сабабли зоҳирда қавий заифлик ва жароҳатлар, ботинда эса, яқин заифлиги ва иймон ноқис бўлади. Илло, шариат таклифларида, амр ва наҳийларида биронта ҳам машаққат йўқ. Аксинча, шариат таклифотларида фақатгина енгиллик ва осонлик бордир.

Аллоҳ таолонинг: … Аллоҳ сизларга енгилликни истайди, оғирликни хоҳламайди…” (Бақара сураси 185-оят) ва “Аллоҳ сизларга (шариат аҳкомларини) енгиллатишни хоҳлайди. Ахир, инсон заиф яратилганда!” (Нисо сураси 28-оят) оятлари ушбу маънога шоҳиддир.

Байт:

Хуршид на мужрим ар каси бино нест.

Қуёш кўрмайдиган кимса учун айбдор эмас.

Бас, ушбу касалликни зоил қилиш фикри ва  ҳозиқ табиблардан бунинг давосини талаб қилиш фарзи айндир. Элчининг вазифаси фақатгина етказиб қўйишдир.

Вассалому вал икром.

«Мактуботи имом Раббоний». 1-жилд.

Суннатуллоҳ Абдулбосит