Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Малилик мусулмонлар ажойиб масжидни қутқариб қолмоқда

Малилик мусулмонлар ажойиб масжидни қутқариб қолмоқда

Африканинг Малисида ҳар йили маҳаллий Дженне масжиди билан боғлиқ ажойиб маросим бўлиб ўтади. Дженне жоме масжиди – дунёдаги лойдан қурилган энг катта бино ҳисобланади. У Дженне шаҳрида жойлашган. Таъкидлаш жоизки, у ЮНЕСКОнинг Жаҳон обидалари рўйхатига киритилган, дея ёзади Ансар.ру.

Бино минораларининг баландлиги 16 метр, масжидга туяқуш тухумлари билан безак берилган. Куни кеча Дженне масжиди деворларини анъанавий сувоқ қилиш маросими бўлиб ўтди. Унда минглаб кишилар иштирок этди. Кўнгиллилар сув, қум, ёғ, баобаб уни, шоли кепагидан тайёрланган қоришма билан лойдан қурилган масжид деворларини сувоқ қилишди. Маҳаллий аҳолининг таъкидлашича, мана шу махсус қоришма билан сувоқ қилинмаса, масжиддеворлари ёмғирли мавсумга дош бера олмас экан. Айнан шу сабабли ҳар йили анъанавий тарзда мана шундай тадбир ташкил этилар экан.