Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / МАЛАЙЗИЯ РОХИНЖА МУСУЛМОНЛАРИГА ДОИР ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛДИ

МАЛАЙЗИЯ РОХИНЖА МУСУЛМОНЛАРИГА ДОИР ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛДИ

Малайзия Мьянмадаги зўравонликлардан қочиб ўтаётган рохинжа мусулмонларига бошпана беришга қарор қилди.

Малайзиялик чегарачилар энди қочоқларнинг кемаларини илгаригидек орқага – очиқ денгизга қайтармасдан, мамлакат ҳудудига қабул қиладилар. Улар буни Малайзия БМТнинг Қочоқлар ҳақидаги конвенциясини имзоламаган бўлса – да, уларга ноқонуний иммигрантлар сифатида қараса ҳам, амалга оширадилар.

“Аслида, биз уларни йўлларини давом эттира олишлари учун зарур бўлган биринчи эҳтиёж буюмлари билан таъминлаб, кемаларини орқага қайтариб юборишимиз керак. Лекин, инсонпарварлик нуқтаи назаридан, биз бошқа бундай қила олмаймиз”, – деди Малайзия денгиз чегара хизмати директори Зулкифли Абу Бакар, дея хабар беради IslamNews.

Абу Бакарнинг сўзларига кўра, Малайзияга келган қочоқлар ноқонуний иммигрантларни ушлаб туриш марказларига жойлаштирилади.

Таъкидлаш жоизки, ҳозирда Малайзияда 100000дан ортиқ рохинжа мусулмонлари истиқомат қилишмоқда.