Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / “МАКТАБГА ЙЎЛ” АКЦИЯСИ

“МАКТАБГА ЙЎЛ” АКЦИЯСИ

Қозоғистон масжидлари кам таъминланган оилаларнинг фарзандларини мактаб учун ўқув қуроллари ва кийим – кечак билан таъминладилар. Бу ҳар йилги анъанавий “Мактабга йўл” акцияси доирасида ўтказилди. Ansar.ru нинг хабар беришича, бу йил бундай кенг кўламли тадбир Қозоғистоннинг турли минтақаларида ўтказилди.

Республика муфтийси Ержан Маямеров ўқувчиларга мурожаат қилар экан, илмга интилиш мусулмонларнинг энг зарур хислатларидан бири эканлигини таъкидлади. У болаларга ўқишларида муваффаққиятлар тилади.

Ушбу акция кўп болали ва ёрдамга муҳтож оилаларни қўллаб – қувватлаш мақсадида, ҳар йили ўқув йили бошланишидан олдин Қозоғистоннинг барча масжидларида ташкил этилади. Хусусан, Олмата шаҳрининг ўзида бу йил 1500 нафар ўқувчилар мактаб учун зарур кийим – кечак ва ўқув қуроллари билан таъминланди.